Тошкентга "Фронт орти қаҳрамон шаҳри" номини бериш таклиф қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМемориальный комплекс "Братские могилы" в Ташкенте
Мемориальный комплекс Братские могилы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уруш йилларида Тошкент 1 миллиондан ортиқ кишига бошпана берган, 113 та госпиталь фаолият кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 19 мая - Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган МГИМО битирувчилари форуми модератори ТАСС директори ўринбосари Михаил Гусман Тошкентга “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” номини беришни таклиф қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

“Фашизм устидан ғалаба қозонишда катта ҳисса қўшган қаҳрамон шаҳарлар бор. Улардан камида иккитасига – “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” номини бериш керак деб ўйлайман. Бу - Тошкент ва Боку. Улар бу номга муносиб”, — деди Михаил Гусман.

Гусманнинг айтишича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкентда 1 миллиондан ортиқ турли миллат вакиллари жон сақлаган. Бу ерда 113 та госпиталь фаолият кўрсатган, юз минглаб аскар ва зобит бу ерда даволаниб, сафга қайтган.

Ундан ташқари, Тошкент юз минглаб етим ёки қаровсиз қолган болаларга бошпана берган. Шунингдек юзлаб завод фабрикалар Тошкентга кўчирилган ва фрон учун керакли маҳсулотлар ишлаб чиқарган.

Янгиликлар лентаси
0