Бундан буён яйловларни ким назорат қилиши маълум бўлди

© Sputnik / Яков Берлинер / Медиабанкка ўтишСтадо коров
Стадо коров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда илк бор яйловларни муҳофаза қилувчи қонун қабул қилинди. Энди яйловлар ҳокимият томонидан бўлиб берилади.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Кеча, 20 май куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 588-сонли “Яйловлар тўғрисидаги” янги қонунни имзолади.

Каракалпакстан обзавелся новой сельскохозяйственной техникой - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Қорақалпоғистонда яйловлар яратиш учун тракторлар совға қилди

Ушбу қонунда илк бор яйлов тушунчаси, яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қоидалари, яйловлар учун тўланадиган солиқлар ва ушбу жараёнларни назорат қиладиган давлат органлари белгиланган.

Яйловлар - чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир. Яйловлар умуммиллий бойлик бўлиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади. Яйловлар чўлдаги, ярим чўлдаги, тоғ олдидаги, тоғдаги ва текисликдаги, сув билан таъминланган ҳамда сув билан таъминланмаган яйловларга ажратилади. Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади.

Яйловларни ким назорат қилади:

Вазирлар Маҳкамаси - ягона давлат сиёсати ва давлат дастурларини амалга оширилишини ҳамда яйловларни фойдаланиш учун бериш тартибини тасдиқлайди.  

Ферма - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда чорвачилик ва балиқчиликка алоҳида эътибор қаратилади

Ҳокимиятлар – яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини амалга ошириш ҳамда маҳаллий дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлайди. Шунингдек, яйловларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ва муддатларини тасдиқлайди, юридик ва жисмоний шахсларга яйловларни фойдаланиш учун беради ва яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилади.

Геодезия, картография ва кадастр қўмитаси – яйловларни инвентаризациядан ўтказиш, геоботаник жиҳатдан текшириш, мониторинг ва яйловлар ҳолатини яхшилар чораларини ишлаб чиқади.

Экология қўмитаси - яйловлардан фойдаланиш давлат экологик экспертизасини ва давлат экологик назоратини амалга оширади ҳамда яйловлардаги ўсимликлар ҳолатининг мониторингини ўтказишда иштирок этади.

Ўрмон хўжалиги қўмитаси - яйловларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ҳамда муддатларини белгилашда иштирок этади, чорва молларини ўтлатиш учун участкалар берилишини таъминлайди, ўрмон фонди ерларида яйловлар мониторингини ўтказишда иштирок этади.

Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи

Яйловлар – маҳаллий ҳокимият органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга доимий эгалик қилиш, ижара ва вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин. Ўрмон фонди ерларидаги яйловлар - Давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади.

Коровы на молочно-товарной ферме - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Германиядан қорамол, Франциядан зотдор эчкилар келтирилади

Таназзулга учраган яйловларни тиклаш ва кўпайтириш, “Қизил китоб”га киритилган камёб ҳамда йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш мақсадида - яйловлардан фойдаланишга чекловлар қўйилиши мумкин.

Яйловларни муҳофаза қилиш

“Юридик ва жисмоний шахслар яйловларни ифлослантирганлик, улардан оқилона фойдаланмаганлик, уларнинг таназзулга учраганлиги ва яйловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузганлик натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт”, - дейилган қонунда.

Ундан ташқари, янги қонунда яйловларни инвентаризациядан ўтказиш, геоботаник жиҳатдан текшириш, мониторингини юритиш ва бошқа чоралар кўрсатилган.

Яйловлар тўғрисидаги қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Яйловларнинг ҳозирги ҳолати 

Ушбу қонунни қабул қилишга Ўзбекистондаги яйловларнинг ҳозирги ҳолати сабаб бўлган десак хато бўлмайди. Халқ сўзи нашри ёзишига кўра, Ўзбекистонда ҳозирги кунда, 21 млн. гектар яйлов майдонларининг 78 % деградацияга учраган. 

Қолган яйловларнинг ҳам 20 % майдонида ўсимликлар сони ва турлари камайиб, маҳсулдорлик 2 баробарга, жумладан озуқа экинлари ҳосилдорлиги гектарига ўртача 2 центнерга қисқарган. Масалан  90-йилларида яйловларимизда 270 тадан зиёд ўсимлик тури учраган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг 42 тури қолган, холос.

Янгиликлар лентаси
0