Юнусобод метро линиясида дастлабки бурғулаш ишлари якунланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Яшнабадский район Ташкента и ознакомился с ходом строительства метро
Шавкат Мирзиёев посетил Яшнабадский район Ташкента и ознакомился с ходом строительства метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ёпиқ усулда қурилаётган янги станциялар оралиғидаги туннелнинг узунлиги қарийиб 1,5 километрлик бурғулаш ишлари якунланди.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. 19 май куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ёпиқ усулда қурилаётган янги станциялар оралиғидаги туннелнинг биринчи йўналишида узунлиги қарийиб 1,5 километрлик бурғулаш ишлари якунланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Германиядан келтирилган Herrenknecht русумли туннел бурғулаш техникаси ёрдамида 938 комплект темир-бетон халқалар ўрнатилиб, Юнусобод линиясининг «Шаҳристон» бекати билан уланиш учун тайёрланган махсус қисмига етиб келган.

Хабарда айни пайтда пойтахтнинг Юнусобод йўналишида 2-босқич қурилиши давом этаётгани қайд этилган

Тошкент метроси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент метро - 2025

Янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрни ташкил этади. Бугунги кунда метронинг туннел қурилиш-монтаж ишлари очиқ ва ёпиқ усулда олиб борилмоқда. Мазкур ер ости қурилиш ишларида “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонасининг 67-Кўприкқурилиш отряди жамоаси томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳа 2019 йил охиригача тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Ушбу бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етказилгач, Юнусобод метро йўналишига яна иккита бекат қўшилади. Булар “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари бўлиб, ҳар иккиси ҳам шарқона меъморчилик анъаналари асосида барпо этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0