Ўзбекистон 24та замонавий локомотив сотиб олади

© Sputnik / СтрингерЭлектровоз O'ZEL-0204
Электровоз O'ZEL-0204 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОТБ Ўзбекистон темирйўл тизимини ривожлантириш ва замонавий локомотивлар сотиб олиш учун 170 миллион доллар кредит ажратди.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. ОТБ Ўзбекистонга 170 миллион долларлик кредит ажратиш лойиҳасини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда ташкилотнинг ҳудудий филиали матбуот хизмати.

“Денгиз йўлларига тўғридан тўғри чиқиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон каби мамлакат учун транпорт тизимини ривожлантириш, бизнинг Ўзбекистонга ёрдам дастуримиз доирасида, - ҳал қилувчи ва биринчи навбатда амалга оширилиши керак бўлган вазифадир”, - дейилган хабарда.

Ушбу маблағ ҳисобидан “Ўзбекистон темир йўллари” 16та юк ташувчи ва 8та йўловчи ташувчи электровозлар сотиб олади. Ундан ташқари 48,3 млн. доллар маблағ мавжуд темирйўл тизимини ривожлантиришга ишлатилади. Лойиҳани 2025 йилгача амалга ошириш режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон темир йўллари узунлиги 4669 км. Республикада ташиладиган юкларнинг 40 % ва йўловчиларнинг 4% - темирйўл транспортида амалга оширилади. Айни дамда мавжуд темир йўлларнинг 50%дан кўпи – электрлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0