08:13 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
место где имам читает азан (призыв на молитву)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси: 15 кунда 5 минг савол-жавоб қилинди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
96 0 0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси колл-маркази томонидан рўза тутиш билан боғлиқ саволларига жавоб олиш имконияти йўл қўйилди.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилган колл-марказга 5 мингдан зиёд савол келиб тушди.

“Ўтган вақт мобайнида мўмин-мусулмонларимизда бундай диний-маърифий хизматга жуда катта эҳтиёж мавжудлиги яққол кўринди. Сабаби, эълон қилинган марказ телефон рақамлари бир сония бўлса-да тин олгани йўқ. Ўтган 15 кун ичида уламолар томонидан 5 мингдан зиёд савол-жавоб қилингани фикримизни янада қувватлайди”- дейилган хабарда.

Таъкидланишича, мўмин-мусулмонлар туну кун 24 соат давомида (ибодат вақтларидан ташқари) ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олиш имконияти йўлга қўйилиши жуда катта қулайлик бўлди.

2019 йил 6 майдан муборак Рамазон ойи бошланди.

Бу ойни дунёнинг барча мўъмин-мусулмонлари ҳам ўзгача шукуҳ, хурсандчилик ва тиловат билан ўтказишади. Эзгулик ва саховат ила ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистонда Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон президенти қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинганди.

Асосий мавзулар