01:42 19 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев встретился с бывшими жильцами дома №78 на Анхоре

Ортиқхўжаев мутасаддиларни танқид қилиб, аҳоли муаммосини ҳал қилишни топширди

Жамият
Ҳавола олиш
193 0 0

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев илгари Анҳор бўйида жойлашган 78-уй эгалари билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев илгари Анҳор бўйида жойлашган ва бузилган 78-уй эгалари билан учрашди. Ҳозирги кунда учрашув иштирокчилари янги манзилда – Қозиробод кўчасида яна ўша Анҳор бўйидаги 7 та хонадонларнинг эгалари бўлишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, учрашувга янги уйлардаги коммуникация хизматларининг қисман уланмаганлиги сабаб бўлган. Айни пайтда ушбу уйларда газ ва электр таъминоти йўлга қўйилган. Сув таъминоти эса ҳокимият масъуллари сўзларига кўра, марказий каналга уланган бўлиб, тез орада тўлиқ йўлга қўйилади.

Шунингдек, учрашувда собиқ 78-уй бошка аҳолисининг Қори Ниёзий кўчасидаги уйларга кўчиши масаласи кўтарилди. Бироқ, бугунги кунда янги уйларда қурилиш ишлари давом этаётгани сабаб, у ерга кўчиб ўтишнинг имкони йўқ.

Очиқ суҳбат услубида ўтган учрашувда фуқаролар ўз муаммоларини айтишди. Хусусан, янги уйга кўчиш жараёнининг  кечикаётганлиги ва шу туфайли ҳозирда яшаётган уйларининг ижара хақи ошаётгани туғрисида ҳамда якуний таъмирлаш ишлари билан боғлиқ ноқулайликлар хақида ўз муаммоларини маълум қилишди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокими ушбу камчиликларга йўл қўйган, янги уйлар топширилишининг кечикишига сабабчи бўлган ва бошқа коммуникацион ва таъмир ишлари бўйича сусткашликка йўл қўйган тегишли мутасаддиларни танқид қилди.

Ушбу мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар назорати Шайхонтоҳур туман ҳокими A. Тўхтаев, унинг ўринбосари, шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосари Д. Ҳидоятов зиммасига юклатилди ҳамда воқеалар ривожи хақида ҳокимни хабардор қилиб туриш вазифаси топширилди.

Хабарда барча камчиликларни бартараф этиш учун 25 май шанба кунигача муддат белгиланиб, ижара хақи тўлови муамоси ҳам ижобий ҳал қилингани қайд этилган

Шунингдек, кўчиш ва мебелларни ташиш учун транспорт билан ҳам таъминлаш хақида кўрсатма берилди.

Асосий мавзулар