Муфтий Усмонхон Алимовнинг AҚШга ташрифи қандай ўтмоқда

Oбуна бўлиш
АҚШ Тинчлик институтида давра суҳбат ва тадбир иштирокчилари учун ифторлик уюштирилди.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Муфтий Усмонхон Алимов 21 май куни Вашингтондаги АҚШ Тинчлик институтида ташкил этилган давра суҳбатида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбир Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва AҚШ Тинчлик институти томонидан ташкил этилди.

© Управление мусульман УзбекистанаУсмонхон Алимов во время визита в США
Муфтий Усмонхон Алимовнинг AҚШга ташрифи қандай ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Усмонхон Алимов во время визита в США

Тадбир Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва АҚШ Тинчлик институти томонидан ташкил этилган.

Тадбир Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва АҚШ Тинчлик институти томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Усмонхон Алимов Ўзбекистонда диний-маърифий ва эътиқод эркинлиги борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

“Давра суҳбати иштирокчилари — экспертлар, таҳлилчилар ва соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистондаги “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” тамойили илиқ қарши олинди ва амалга оширилаётган илоҳотларга юқори баҳо берилди”, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон делегацияси таркибидаги Олий Мажлис аъзолари – Сенат Ташқи ишлар қўмитаси раиси Aлишер Курманов ва Қонунчилик палатаси аъзоси, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Aкмал Саидов ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ҳам давра суҳбатида сўзга чиқишди ва эътиқод эркинлиги борасидаги саволларга батафсил жавоб беришди.

20 май куни Тинчлик институти томонидан тадбир иштирокчилари учун ифторлик ҳам уюштирилди.

Янгиликлар лентаси
0