Наманганда чиққан “ўта шифобахш” сув истеъмолга яроқсиз – мутахассислар хулосаси

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЛечебная вода
Лечебная вода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар томонидан артезиан қудуғидан лаборатория текширувлари учун сув намуналари олинди ва таҳлиллар ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Наманган вилоятининг Чуст туманидаги фермер хўжалиги еридан чиққан “ўта шифобахш” сув истеъмолга яроқсиз деб топилди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, Наманган вилоятининг Чуст туманидаги фермер хўжалиги еридан “ўта шифобахш” сув чиққани ҳақида намойиш этилган ахборот лавҳаси, айрим ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар омма ўртасида катта қизиқиш ва шов-шувга сабаб бўлди. 

© УзА"Лечебная" вода из Узбекистана опасна для человека
Наманганда чиққан “ўта шифобахш” сув истеъмолга яроқсиз – мутахассислар хулосаси - Sputnik Ўзбекистон
"Лечебная" вода из Узбекистана опасна для человека

Ўтган икки кун мобайнида мазкур ҳудуд “шифобахш сув”дан олиб кетиш учун катта-кичик идишлар билан келган ихлосмандларни сиғдира олмай қолди.

“Чуст ижара” ММТП ҳудудининг 25 контури дала майдонида Тўрақўрғон туман Есин қишлоғи, Кўкқайрағоч маҳалласи ҳудудидаги “Томчи замин” фермер хўжалиги раҳбари А.Юлдашев тасарруфидаги 20 гектарли боғ ва бошқа экинларни суғориш учун 500 миллион сўм маблағ сарфлаб, 350 метр чуқурликда артезиан қудуғи тушириб чиқарган суви кутилмаганда шундай машҳур бўлиб кетди.

2019 йилнинг 22 май куни мурожаатлар асосида Вилоят ДСЭНМнинг мутахассислари томонидан мазкур артезиан қудуғидан лаборатория текширувлари учун сув намуналари олинди ва таҳлиллар ўтказилди.

Олинган сув намунасини органолептик кўрсатгичлари бўйича таҳлил қилинганда, артезиан қудуқ суви лойқалиги, водород кўрсатгичи (рН), умумий минералланиши (қуруқ қолдиқ), умумий қаттиқлиги, сульфатлар ва хлоридлар меъёрдан бир неча баробар юқорилиги аниқланди ва Oz. DST 950-2011 “Ичимлик суви” Давлат стандартининг “Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш” талаблари бўйича истеъмол учун яроқсиз деб топилди.

© УзА"Лечебная" вода из Узбекистана опасна для человека
Наманганда чиққан “ўта шифобахш” сув истеъмолга яроқсиз – мутахассислар хулосаси - Sputnik Ўзбекистон
"Лечебная" вода из Узбекистана опасна для человека

Қўшимча равишда бактериологик кўрсаткичларга ҳам намуналар олиниб, ҳозирда текширув жараёнлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0