08:54 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Ватан ривожига ҳисса қўшинг: Шерматов битирувчиларга табрик йўллади

Фото: Sputnik / Табылды Кадырбеков
Жамият
Ҳавола олиш
13510

Шерматов, эндиликда ўқувчиларни олий ўқув юртларига имтиҳонлар кутаётганини, уларнинг ютуқларида албатта, педагогларнинг ҳиссаси борлигини таъкидлаб ўтган

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Бугун Ўзбекистондаги барча мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" жаранг топмоқда. 279 минг нафар ўқувчилар 11 йиллик таълим тизимига қайта ўтилгач, кейинги илк битирувчиларга айландилар.

Шу муносабат билан ХТВ Шерзод Шерматов 11-синф ўқувчиларига ўз табригини йўллади.

"Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Халқ таълими тизимида катта ислоҳотлар даври бошланди. Шу билан бирга, ҳали олдимизда бажарилиши лозим бўлган улкан вазифалар кўп ва келгусида уларни ҳам босқичма-босқич ҳал этиб борамиз. Бу борада бизга яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси дастуриламал бўлиши, шубҳасиз", - дея иқтибос келтиради вазир сўзларидан идора матбуот хизмати.

Шерматов, эндиликда ўқувчиларни олий ўқув юртларига имтиҳонлар кутаётганини, уларнинг ютуқларида албатта, педагогларнинг ҳиссаси борлигини таъкидлаб ўтган.

"Азиз битирувчилар! Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун. 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади", - деган вазир.

Шерматов, шунингдек, мактаб партасида олинган билимлар бугунги битирувчиларга қўл келишига, улар келгусида бу билимларни янада мустаҳкамлаб бориб, Ўзбекистон ривожи учун ўз ҳисса қўшишларига ишонч билдирган.

"Мактаб даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлингиздаги илк қўнғироғингиз муборак бўлсин! Билим олишда ҳамиша давом этинг!", - дея тилак билдирган ХТВ раҳбари.

Асосий мавзулар