16:18 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев

Ўзбекистоннинг қайси регионида ишсизлик даражаси юқори - Кудбиев ҳисоботи

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
952 0 0

Вазир ҳисоботига кўра, иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар – 7 964 минг (59,5%), шу жумладан, хорижда ишлаётганлар – 2 365,4 мингни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Ўзбекистонда энг юқори ишсизлик Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) қайд этилган, деб ҳисобот қилган Олий Мажлисда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев.

Вазир ўз ҳисоботида ҳозирги кунда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони – 18 954 минг (ўсиш - 1,0%)ни, банд аҳоли сони – 13 376 минг (ўсиш - 1,3%)ни ташкил этишини айтган.

Расмий секторда бандлар – 5 403 мингкишини ташкил этиб (ўсиш - 3,4%), расмий бандликнинг умумий бандликдаги улуши 40,5%ниташкил этмоқда. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар – 7 964 минг (59,5%), шу жумладан, хорижда ишлаётганлар – 2 365,4 мингни ташкил этади.

Жорий йил биринчи чоракда ишсизлик даражаси 9,4 %ни ташкил этди (ўтган йил шу даврда - 9,7%), 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида – 15,3 %, аёллар орасида – 13 %.

Энг юқори ишсизлик Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) қайд этилган. Ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг киши.

Ҳисобот доирасида Ўзбекистон меҳнат бозорининг ҳолати, ишга жойлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича илк бор жорий қилинган давлат буюртмаси механизми, меҳнат миграцияси, касбга ўқитиш ва тайёрлаш, меҳнат бозоридаги фаол сиёсатни молиялаштириш ва хусусий бандлик агентликлари фаолиятига доир сўнгги уч-тўрт ойда амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий ёритилган.

Асосий мавзулар