08:23 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Хабиб Нурмагомедов в Ташкенте

Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди

© Instagram / khabib_nurmagomedov
Жамият
Ҳавола олиш
94820

Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда меҳмон бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Россиялик машҳур яккакурашчи, Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда бўлди. Ушбу ташриф ҳақида у ўзининг Инстаграмида хабар қилган.

“Оғалар шундай меҳмодўстлик учун раҳмат! Тошкент бироз совуқ бўлсада, Ифторда тортилган иссиқ Самарқанд оши қиздирди”, - деб ёзиб қолдирди россиялик яккакурашчи.

Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари Ойбек Турсунов ва  Отабек Умаров  билан бирга тушган фотосуратини ҳам жойлаштирган.

Ушбу пост ёзиб қолдирилганига атиги 4 соат вақт ўтган бўлсада у 165 мингдан ортиқ "лайк" олган.  

Бир неча соат олдин Ҳабиб Нурмагомедовни Тошкентдаги спорт клубларидан бирида машғулот ўтказаётгани суратлари пайдо бўлган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедовни ўзбекстонлик спортчилар билан дўстона алоқаси узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда. У америкада яшаб МакГрегорга қарши жангга тайёрланган вақтларида ҳам тез-тез ўзбекистонлик спортчилар билан бирга машғулот ўтказаётгани ёки бирга овқатланаётгани суратларини жойлаштириб турарди. Ҳа айтмоқчи, Ҳабиб ўзбекча паловни ҳам жуда яхши кўради.  

Асосий мавзулар