07:58 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Ургутлик ошпаз Москвада нишолда пишириб сотмоқда  

© Зарафшон янгиликлари
Жамият
Ҳавола олиш
307 0 0

Нишолдани еб, оз бўлсада Ватанда юргандек бўлишсин - дейди Москвада нишолда пишираётган ургутлик ошпаз.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Ургутлик тадбиркор Икромжон Бердиев Москвада икки йилдан буён нишолда тайёрлаб сотмоқда. Рамазоннинг ушбу тансиқ таомига Москвада талаб катта, деб хабар қилди Зарафшон нашри.

Тадбиркор айтишига қараганда, у нишолда сотиб бойиб кетишни эмас ҳамюртларига хотира улашиш орзусида ушбу ишни бошлаган экан.

“Нишолдани тайёрлашдан мақсад, бунинг ортидан бойиш эмас, мусофирликдаги юртдошларимизга Ватаннинг хотиралари, бир бўлагини улашиш. Нишолдани еб, оз бўлсада Ватанда юргандек бўлишади, қолаверса севган ишимни бизнесга айлантирдим”, - дейди Икромжон Бердиев.

Россиялик харидорлар учун ушбу егулик янги маҳсулот бўлгани учун улар қизиқиб татиб кўришмоқда. Шу билан биз ўзбек ошхонасининг қанчалик бойлигини кўрсатаяпмиз, - деб қўшимча қилди тадбиркор.

Айни дамлда нишолда нон ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Ҳалол луқма" корхонасиди ишлаб чиқарилиб,  мавсумий емаклигини таъкидлаб, асосан, бозорлар ва дўконларга улгуржи тарқатилмоқда.

Арпабодиён ва етмак каби нишолда тайёрлаш учун керакли ўсимликларни уй томонидан ким келса олиб келади. Ўзим ургутликман, тоғда яшаймиз, - дейди Икромжон Бердиев.

Асосий мавзулар