Тошкентда янги жоме масжид қурилиши бошланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-Байрама в Москве
Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, 2000 метр квадрат майдонида қуриладиган масжид лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносининг биринчи ғиштини қўйиб бериш учун ташриф буюрди.

Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги муҳташам жоме масжиди очилди. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда муҳташам масжид очилди – фотосуратлар

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, 2000 метр квадрат майдонида қуриладиган масжид лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради.

Хонақоҳ ва пастки қисм жами 3500 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олиши режалаштирилган. 

Май ойи бошларида Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилган эди.

Янгиликлар лентаси
0