ИИВ кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш талаби бўйича изоҳ берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобили в Ташкенте
Автомобили в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ҳаво ҳарорати +35 градусдан +50 даражагача бўладиган БАА ва Малайзияда транспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш тартиби белгиланган”, – деди вазир ўринбосари Акрамхон Бобохонов.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Акрамхон Бобохонов, ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддинхон Бурхонов, ИИВ Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров ҳамда вазирликнинг бошқа мутасаддилари иштирокида брифинг ва ОАВ вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар қилди.

Автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон
Кундузи чироқларни ёқиб юриш эвазига ЙТҲлар 25%га камайди – ИИББ

Йўл ҳаракати қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар, хусусан, барча автомототранспорт воситалари учун кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шарт қилиб қўйилгани ва бундан кўзланган мақсад ҳақида изоҳ берилди.

“Ҳаво ҳарорати +35 градусдан +50 даражагача бўладиган БАА ва Малайзияда транспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш тартиби белгиланган”, – деди вазир ўринбосари Акрамхон Бобохонов.

Вазир ўринбосари ҳайдовчиларнинг кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талабига риоя қилмагани учун белгиланадиган жарималар миқдорини хорижий давлатларники билан таққослади.

“Швецияда, миллий валютамизда ҳисобласак, 1 млн 51 минг 836 сўм, Чехияда 732 минг 220 сўм, Эстонияда 1 млн 887 минг 510 сўм, Руминияда 574 минг 829 сўм жарима солинишига сабаб бўлади”, – деди Акрамхон Бобохонов.

Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида бир ойдан ортиқ вақт давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилгани маълум қилинди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, лойиҳа билан жами 571 та фуқаро танишган, фақатгина 2 нафар одам кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш ҳақидаги моддага эътироз билдирган.

Янгиликлар лентаси
0