16:34 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Шахноза Мирзиёева встретилась с детьми, которые вернулись из Сирии

Шаҳноза Мирзиёева Суриядан қайтиб келган болалар билан учрашди

© МДО
Жамият
Ҳавола олиш
778 0 0

"Ҳар бир бола, унинг қаерда туғилганлигидан қатъий назар, давлат ҳимояси остида бўлади" - деди Шаҳноза Мирзиёева.

ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Кеча, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Суриядан қайтган болалар ва аёллар учун байрам уюштириб берди, деб хабар қилмоқда ушбу вазирлик матбуот хизмати.

Тошкент вилоятидаги санаториялардан бирининг ҳудудида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ҳамда Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳам иштирок этди.

Шахноза Мирзиёева встретилась с детьми, которые вернулись из Сирии
Шахноза Мирзиёева встретилась с детьми, которые вернулись из Сирии

МТВнинг Стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари  Суриядан қайтиб келган аёллар билан суҳбатлашар экан, уларнинг бошдан кечирган воқеаларини тинглади ва саволларига жавоб берди.

"Ҳар бир бола, унинг қаерда туғилганлигидан қатъий назар, давлат ҳимояси остида бўлади, оналари эса психологик ва ижтимоий ёрдам билан таъминланади", - деди Шаҳноза Мирзиёева. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан ушбу йилнинг 30 май куни Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудлари бўлган  156 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга махсус самолёт билан олиб келинган эди. Айни дамда улар тиббий кўрик ва ижтимоий адаптация жаранидан ўтмоқда.

Шахноза Мирзиёева встретилась с детьми, которые вернулись из Сирии
Шахноза Мирзиёева встретилась с детьми, которые вернулись из Сирии

Асосий мавзулар