08:33 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Новая жизнь: Ксения Собчак показала своих узбекских подруг

Ксения Собчак Ўзбекистонни Японияга ўхшатди

© Instagram
Жамият
Ҳавола олиш
1095 0 0

Ўзбекистонда ҳеч ким меҳмонга “йўқ” деб жавоб бермайди - Ксения Собчак таасуротлари.

ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Яқинда саёҳатдан қайтиб келган Ксения Собчак Ўзбекистон ҳақида ўзининг ёрқин ва самимий хотиралари билан ўртоқлашди.

Россиялик журналист Ўзбекистон маданияти ва меҳмондўстлигини юқори баҳолаб, уни кутиб олган кишиларга миннатдорлик билдирди.  

“Ўзбекистон – ғаройиб маданият мамлакати. Бу ерда, худди Япония каби, ҳеч ким сизга “йўқ” деб жавоб бермайди. Иккинчидан – бу ерда ҳақиқий шарқона эртак. Учинчидан – сиз ҳам мен каби керамика ва қўлда тикилган кашталарни яхши кўрсангиз – бу ёққа марҳамат. Самимий меҳмондўстлик учун раҳмат”, - деб ёзиб қолдирган Ксения Собчак ўз  инстаграмида.

Ўтган ҳафтда Ксения Собчак Самарқандда олган таассуротлари ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда россиялик телебошловчи ўзининг Гўр Амир ҳамда Регистондан олган таассуротлари билан бўлишган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йил олдин, аниқроғи 2017 йилда Ксения Собчак россиялик мухолифатчи Алексей Навальный билан бўлган интервьюсида “Ўзбекистонда ҳеч ким Пушкинни танимайди” деган сўзларни айтган эди. Бунга жавобан интернетда юзлаб ўзбеклар Пушкин шеърларидан сатрлар ўқиб беришган эди.

Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши деганларидек, Ўзбекистонни ўз кўзи билан кўриб, яхши таассуротлар билан қайтган Ксения Собчак бундан буён ўзбеклар ҳақида гапирганда адашмайди деб умид қиламиз.

Асосий мавзулар