16:56 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Китоб ўқиш даражаси етарли эмас – Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
271 0 0

Ҳудудларга китоб етказиб бериш даражаси яхши, лекин уларни ўқиш ва ўқитиш даражаси етарли эмас, деди Шавкат Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бўка туманида ташкил этилган Маданият ва маърифот экопаркини бориб кўрди ва у ерда ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Бўка туманидаги Маданият ва маърифат экопарки

Шавкат Мирзиёев ушбу боғдаги кутубхонани кириб кўрди ва Ўзбекистонда китобхонлик ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Ҳудудларга китоб етказиб бериш яхши. Лекин уларни ўқиш, ўқитиш етарли даражада эмас. Болаларимизни боғча ёшидан, бошланғич синфлардан кичик-кичик китобларга ўргатиш, шу орқали уларни китобсевар этиб улғайтириш зарур. Шундагина жамиятимизда китобхонлик муҳити шаклланади, бошқалар ҳам китоб ўқишга қайтади", - деди президент.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу боғда Бешта ташаббуснинг барчаси мужассамлашган. Замонавий кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, компьютер ўйинлари учун майдонлар, Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилган, ёпиқ амфитеатр, кафелар қурилган.

Бўка туманидаги Маданият ва маърифат экопарки

Универсал спорт майдонида бадантарбия, мини футбол, бадминтон, стол тенниси ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиш мумкин. Шунингдек, велосипед, самокат, скейтборд ва роликлар ижараси ҳам йўлга қўйилган. Мажмуа ҳар ойда ўртача 6 минг нафар йигит-қизни жалб қилиши мумкин.

Бўка туманидаги Маданият ва маърифат экопарки

Асосий мавзулар