Наманганда “Гул байрами” фестивали ғолибларига автомобиллар топширилди

© Газета "Наманганская правда"Фестиваль цветов в Намангане
Фестиваль цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманганда “Гул байрами” фестивали ғолибларига 2та спарк автомобили топширилди.

ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Наманганда 59-анъанавий “Гул байрами” фестивалининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири, Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига асосан.

© Газета "Наманганская правда"Фестиваль цветов в Намангане
Наманганда “Гул байрами” фестивали ғолибларига автомобиллар топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Фестиваль цветов в Намангане

Тантанали тадбир Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров нутқи билан очилди. Вилоят ҳокими ҳар йили бўлиб ўтаётган Гул байрамига ортаётган қизиқиш ҳақида гапириб, бу йил очилиш маросими куни 150 минг киши Бобур боғига ташриф буюрганини, 5 кун давомида эса бир миллиондан зиёд киши байрамга келганини таъкидлади.

© Газета "Наманганская правда"Фестиваль цветов в Намангане
Наманганда “Гул байрами” фестивали ғолибларига автомобиллар топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Фестиваль цветов в Намангане

Шундан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими бошланди.  “Гул байрами” фестивалида фаол иштирок этган элликдан зиёд корхона ташкилотлар, гулчилар ҳамда ҳамкорлар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматли совғалари билан тақдирланди.

“Гул байрами-2019”нинг асосий совринлари – “Спарк” автомобилларига фестивалда энг катта ва чиройли экспозиция ташкил қилган Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда уста гулчи Азизбек Мамажонов лойиқ кўрилди. Ғолибларга автомобил калитларини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров топширди.

© Хокимият Наманганской областиФестиваль цветов в Намангане
Наманганда “Гул байрами” фестивали ғолибларига автомобиллар топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Фестиваль цветов в Намангане

“Гул байрами” фестивалининг тантанали ёпилиш маросими йирик концерт дастури билан давом этди.

© Газета "Наманганская правда"Фестиваль цветов в Намангане
Наманганда “Гул байрами” фестивали ғолибларига автомобиллар топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Фестиваль цветов в Намангане

Наманганда 5 кун давом этган “Гул базми”да  Бобур номли истироҳат боғида 5 млн тупдан ортиқ гуллар экилди. Гуллар кўргазмасида 150 дан ортиқ гулчи-тадбиркорлар, 100 дан зиёд корхона ва ташкилотлар  томонидан 60 дан кўпроқ турдаги мавсумий гуллар кўргазмаси ҳамда 100 дан ортиқ бадиий композициялар намойиш этилди. Гуллар билан безатилган 100 дан зиёд автомобил иштирокида шаҳар бўйлаб гул паради ташкил этилди.

Фестивалга Туркия, Хитой, Россия, Қирғизистон, Эрон ва бошқа давлатларда 10дан ортиқ журналистлар ташриф буюрди.

Янгиликлар лентаси
0