16:04 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Ҳамдўстлик давлатлари ички ишлар вазирлари Тошкентда жамланишди

© ГУВД
Жамият
Ҳавола олиш
419 0 0

Тўққиз мамлакат ички ишлар вазирлари Тошкентда мажлис ўтказди.

ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. МДҲ давлатлари Ички ишлар вазирлари Тошкентдаги Юнусобод туман 7-бўлими фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.  

Меҳмонлар интерактив кўринишда фото ва видеоматериаллар ёрдамида ушбу бўлим иш фаолияти ва сўнгги 2 йил ичида ушбу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар билан танишди.

Главы МВД СНГ в Ташкенте

Ўзбекистон президенти қарорига асосан 2018 йил февраилан бошлаб ҳар бир туманда 7тадан 9таганча ҳудудий бўлинмалар ташкил қилинган эди. Шундан сўнг ИИБнинг асосий иш принциплари ҳам белгилаб олинган эди . Янги қонунда ИИБ маҳалла қўмиталари ва давлат органлари билан биргаликда ҳаракат қилиши, қонунбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва жоноятларнинг олдини олиш белгилаб берилган. Меҳмонларга, шунингдек бўлим фаолиятида ёрдам бераётган замонавий технологиялар ҳамда  мото техника намойиш қилинди.

Главы МВД СНГ в Ташкенте

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 30 майдан 1 июнга қадар МДҲ давлатлари Ички ишлар вазирлари Кенгаши мажлиси бўлиб ўтган эди. Мажлисда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлари иштирок этишди. 

Главы МВД СНГ в Ташкенте

Асосий мавзулар