Ўзбекистонда чет эл ОАВ аккредитацияси тартиби соддалаштирилди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишРабота журналистов
Работа журналистов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хорижий давлатлар ОАВ мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимчалар киритилди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимчалар киритилди.

Представитель сирийской оппозиции в окружении представителей СМИ   - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда этика нормаларини бузган журналистлар жавобгарликка тортилади

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, чет элдаги ватандошларга тегишли оммавий ахборот воситаларининг доимий хорижий мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ташқи ишлар вазирлигига ариза берилган вақтдан бошлаб 5 иш кунида қабул қилинади.

Мазкур қарорни қабул қилиш учун Ўзбекистоннинг чел элдаги ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг тавсияномаси асос бўлади.

Бунда, аккредитация олиш учун асосий ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий ОАВ таъсисчиси ва унинг молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0