17:20 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
354 0 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кучли ёмғирлардан кейин аэропортнинг учиб келиш залини сув босгани тасвирланган видеолар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Кеча, 3 июнь кучли ёғингарчилик оқибатида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залини сув босди.

AviaSpotter Telegram-каналига жойланган видеода зал шифтидан сув томаётгани, ҳар жой-ҳар жойга сув томиши учун челаклар қўйилганини кўриш мумкин.

Сув тошқинлари нафақат учиб келиш залида, бошқа залларда ҳам, шунингдек, аэропорт биноси ташқарисида ҳам кузатилди.

Кучли ёғингарчилик туфайли Нур-Султон ва Москвадан Тошкентга учган иккита самолёт ўз йўналишини Самарқандга ўзгартирди.

Асосий мавзулар