Шавкат Мирзиёевнинг ош пишираётган сурати бир зумда 17 минг лайк олди

© Foto : Facebook / Saida MirziyoyevaШавкат Мирзиёев готовит плов дома
Шавкат Мирзиёев готовит плов дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевнинг ош пишираётган суратини фейсбукка жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Кеча Facebookда Саида Мирзиёева Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг уй кийимида ош пишираётган суратини жойлаштирган эди.

“Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак!”, - деган сўзлар билан биргаликда.

Ушбу сурат жойлаштирилганидан сўнг у бир зумда 17 минг "лайк" олди ва унинг остида 2,5 мингдан ортиқ изоҳлар пайдо бўлди. Ушбу изоҳлардан, бизнинг фикримича, энг эътиборга лойиқларини қуйида келтирамиз. 

- Фото ажойиб. У бизнинг Президент ҳам  оддий одамлар қатори, уй кийимида ўз оиласи учун ош пишираётганини кўрсатиб турибди. Энди бошқа мансабдорлар ҳам ана шундай суратларни чоп этишни бошлайди. Улар сурат чоп этишмасаҳам майли эдику-я, лекин яхшиси улар ўз ишлари билан Президентимизга ўхшашга ҳаракат қилишса бўларди, - деб ёзган Максим Черников.  

- Мана шу битта сурат Юртбошимизни халққа қанчалик яқинлаштирдия. Бахтимизга омон бўлсинлар. Ийди Рамазон муборак!, - деб ёзган Жамолиддин Тухташев.  

- Сизнинг ажойиб отангиз бор. Мен Ўзбекистонда ҳамма нарса яхши томонга ўзгариб бораётганини кузатиб келаяпман. Агар ишлар шундай давом этаверса, кўпчиллик хорижда яшаётганлар она юртига қайтади. Рўза-ҳайит муборак, уйингизга бахт, нур ва меҳрибонлик тилайман!, - дейди Nigora R-i.

Дарҳақиқат Ўзбекистонда халқ мансабдор шахсларни фақат костюм-шимда кўришга ўрганиб қолган. Бу "ғилоф"нинг ортида қандай одам бор, у киши ишдан бўш вақтда нима билан шуғулланади - ҳеч ким билмайди. Балким шунинг учун ҳам Ўзбекистонда аксарият мансабдорларга ишонч даражаси паст бўлса ажаб эмас. 

© Foto : Facebook / Saida MirziyoyevaШавкат Мирзиёев готовит плов дома
Шавкат Мирзиёевнинг ош пишираётган сурати бир зумда 17 минг лайк олди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев готовит плов дома
Янгиликлар лентаси
0