09:43 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

Марказий Осиёда янги нотинчлик нуқталари пайдо бўлиши мумкин

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Жамият
Ҳавола олиш
58310

Афғонстон шимолидаги террорчилар чегара тузилиши ҳамда чегарага яқин ҳудудлар ҳақида маълумот тўпламоқда - Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондони.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Бугун Тошкентда ШҲТ давлатлари чегара хизматлари раҳбарларининг  мажлиси бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Мажлисда Ўзбекистон Чегара қўшинлари қўмондони Руслан Мирзаев сўзга чиқиб, Афғонистон айни дамда Суриядан қочиб келаётган террорчилар учун янги плацдармга айланаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, айни дамда Афғонистон Шимоли ва Шимоли-Шарқида террорчиларнинг машғулот лагерлари ташкил қилинмоқда.

Шунингдек, террорчилар чегара участкаларининг тузилиши ва чегарага яқин ҳудудлар ҳақида маълумотлар жамламоқда. Шу билан бирга Марказий Осиё давлатлари ҳудудларида террорчиларнинг яширин ячейкалари ташкил қилмоқда. Келажакда ушбу гуруҳлардан террорчилик уюштириш ёки янги аъзоларни жалб қилиш мақсадида фойдаланиш мумкин.

“Ушбу фактлар Марказий Осиё ҳудудида келажакда янги нотинчлик нуқталари пайдо бўлиш хавфи борлигидан дарак беради.  Ушбу шароитда ШҲТ мамлакатлари террорчиликка қарши биргаликда кураш чораларини ишлаб чиқиши – ҳамкорликнинг асосий йўналишига айланади. Бунинг учун биз чегара қўшинлари орасида алоқаларни ривожлантиришимиз, вазиятни биргаликда таҳлил қилишимиз ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши доимий ахборот алмашинувини йўлга қўйишимиз керак бўлади”, - деди Руслан Мирзаев.    

Маълумот учун, ШҲТ чегара қўшинлари қўмондонлари мажлисида 8 давлат чегара қўшинлари раҳбарлари иштирок этишмоқда. Улар Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон,  ва шунингдек ШҲТ тезкор кучлари қўмондонлиги.

В Ташкенте состоялось заседание ШОС
Sputnik
В Ташкенте состоялось заседание ШОС

 

Асосий мавзулар