ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Ўзбекистон президентининг куёви, Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров ўзининг Instagram’даги саҳифасида оилавий суратини эълон қилди.
Умаров ўз постида барчани Рамазон ҳайити аёми билан табриклади.
“Меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити остонасида турибмиз. Бугун Арафа. Юртимиз аҳлини, барча мўминларни табриклайман! Савоб амалларимиз, хайрли ишларимиз йил бўйи давомли бўлсин. Кейинги айёмларга тинчлик-хотиржамликда, саломатликда, ёруғ юз билан етказсин. Ҳайит муборак бўлсин, азизлар!”, - деб ёзган постда.
Бу сурат 40 минг яқин лайк тўплади. Пост остида беш юздан ортиқ изоҳ қолдирилди.
4 июнь куни Саида Мирзиёева Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг уй кийимида ош пишираётган суратини жойлаштирган эди.
“Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак!”, - деган сўзлар билан биргаликда.
Ушбу сурат жойлаштирилганидан сўнг у бир зумда 17 минг "лайк" олди ва унинг остида 2,5 мингдан ортиқ изоҳлар пайдо бўлди.