05:14 23 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Олимпийский талисман помог зажечь Милане Пак

Афсонавий Оксана Чусовитинанинг совғаси тошкентлик Милана Пакка омад келтирди

Фото из личного архива Миланы Пак
Жамият
Ҳавола олиш
Алексей Стефанов
67620

Ҳар бир танловдан олдин “Детская Новая волна-2019” халқаро вокал танловининг финал иштирокчиси Милана Пакни афсонавий ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина қўллаб-қувватлайди.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. “Детская Новая волна-2019” танловида тошкентлик Милана Пак учинчи ўринни қўлга киритди. У уйга қайтиб кетди: олдинда яна бир ҳафта ўқиш ва ҳайрлашув оқшомида чиқиш.

“Ўқитувчилар мени мактаб ўқиш тугаши муносабати билан ўтказиладиган тантанада қўшиқ куйлашимни сўрашди. Мен Human қўшиғини айтаман, уни “Детская Новая волна-2019” финалининг биринчи кунида куйлаганман”, - деди Милана Пак Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

На конкурсе молодых исполнителей поп-музыки Детская Новая волна-2019 12-летняя Милана Пак из Ташкента заняла третье место.
Фото из личного архива Миланы Пак
На конкурсе молодых исполнителей поп-музыки "Детская Новая волна-2019" 12-летняя Милана Пак из Ташкента заняла третье место.

Милана саккиз ёшида Paris Je t'aime танловида энг яхши қўшиқчи деб топилди. Шу вақтдан бошлаб уни машҳур, гимнастика тарихида етти карра олимпия иштирокчиси, совет ва ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитова қўллаб-қувватлайди. У Миланага беш юлдуз тасвирланган билагузукни совға қилди. Ёш қўшиқчи таъкидлашича, бу тумор унга ғалаба қозонишга ёрдам беради.

Олег Газманов: “Ўзбекистон сен билан фахрланиши керак”

“Детская Новая волна-2019” танловида Милана Пак унинг вокал-устози Валентина Мартиросян томонидан юборилган аризасига биноан қатнашди.

“У етти ёшимдан менинг энг севимли устозим”, - дея тан олди ёш артистка.

“Биз “Детская Новая волна” танловида ўтган йили иштирок этишимиз керак эди, бироқ бора олмадик. Шу вақтнинг ўзида Sanremo Junior танловида қатнашиш учун ариза берганмиз, у ерда финалга чиқдик ва Италияга боришга қарор қилдик. Милана Сан-Ремода биринчи ўринни олди”, - дейди Милананинг онаси Ирина Пак.

Вокал танловининг ярим финали Москвада ўтказилди. Унга юзлаб болалар келди, бироқ финалга фақат 10 та давлатдан 12 киши ўтди: Ўзбекистон, Абхазия, Армения, Беларус, Қозоғистон, Литва, Озарбайжон, Буюк Британия, Мальта ва Россиядан уч нафар иштирокчи. Озарбайжонлик хонанда келишдан аввал касал бўлиб қолди ва саҳнага 11 киши чиқди.

Финал босқич машҳур “Артек” болалар лагерида ўтказилди. Танлов ҳайъатига Олег Газманов, Лев Лешенко, Николай Басков, Юлианна Караулова ва Юлия Савичева киритилди. Ҳайъат раиси Россияда хизмат кўрсатган артист Игорь Крутой бўлди.

Фото из личного архива Миланы Пак
Финал судили: Олег Газманов, Лев Лещенко, Николай Басков, Юлианна Караулова и Юлия Савичева и Игорь Крутой

Ҳайъат аъзолари бу йилда барча финал иштирокчилар жуда кучли эканлигини тан олиб, илк бор ғолибни танлаш қийиш бўлганини айтишди.

“Биз Милана билан Ялтага 10 кунга келдик, шу вақтда тайёргарлик кўрдик. Танлов ташкилотчилар жуда ажойиб – улар нафақат финалчиларга, балки уларга ҳамроҳ қилган кишиларнинг йўл ва уч маҳал овқатланишни ўз ичига олган яшаш ҳаражатларини тўлаб беришди”, - деди Ирина Пак.

Милана Пакни танловнинг биринчи кунидаёқ эътибор қаратишди. Ирина олдига ўтган танлов қатнашчилари ва ҳайъат аъзолари ҳам келди.

“Менга ҳайъат аъзоларининг барчаси ёқди. Чунки улар юлдузлар, ҳаммаси яхши қўшиқ куйлашади. Эсимда қолгани, иккинчи куни, ҳаммаси тугаганидан кейин Олег Газманов менга “Ўзбекистон сен билан фахрланиши керак” деб айтди”, - деб қўшимча қилди Милана.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от milana pak (@milana__pak_official)

“Болалар Евровидения”да иштирок этмайди

Милананинг ота-онаси шоу-бизнесга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Отаси – сузиш бўйича спорт устасига номзод, онаси эса спорт гимнастикаси бўйича собиқ иттифоқ устаси. Шунинг учун уларнинг уйида Оксана Чусовитова тез-тез меҳмон бўлади. Ирина Пак у билан 11 йил, терма жамоа таркибида иштирок этган даврда буён дўст бўлиб келган.

Фото из личного архива Миланы Пак
Каждый раз, когда Милана Пак участвует в конкурсах, Оксана Чусовитина звонит, подбадривает ее и дает наставления.

“Ҳар гал Милана танловларда иштирок этган вақтда, Оксана қўнғироқ қилиб, уни қўллаб-қувватлайди ва жуда ҳавотир олади, маслаҳат беради. Мана бугун ҳам қўнғироқ қилди, яқин кунларда меҳмонга келади”, - дейди Ирина Пак.

“Менинг орзуим – жаҳон юлдузи бўлиш. Қайсидир машҳур одам билан қўшиқ куйламоқчиман. Масалан, Ариана Гранде ёки Бейонсе. Яна шифокорликка ўқийман”, - айтади Милана.

“Детская Новая волна-2019” танловида учинчи ўрин олиш билан Милана шу йил ноябрь ойида ўтказиладиган “Болалар Евровидение” танловига бориш ҳуқуқини қўлга киритди.  Ёш хонандани бу билан табриклашни бошлади, бироқ у танловда иштирок этмайди.

“Ҳамма Милана соврин қўлга киритган бўлса, Польшада қўшиқ куйлайди деб ўйлади. Бироқ у меҳмон - сифатида таклифномасини олди”, - дея тушунтиради Милананинг онаси.

Ўзбекистон “Евровидение” танловида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. Бошида мамлакат бадал тўловини киритиши ва танловни эфирга узатиш учун рухсатнома олиши керак -  фақат шулар мамлакат вакилининг саҳнага чиқиш ҳуқуқини беради.

“Энди Милана кўпроқ ўқишга эътибор бериши мумкин, чунки вокал, хореография, фортепиано машғулотлари кўп вақтни талаб қилади. Биз учун таълим биринчи ўринда туради”, - деб якун ясади Ирина Пак.  

Асосий мавзулар