15:56 09 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
261 0 0

“CENTRAL PARK” боғида 9 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб “Сабантуй-2019” татар-бошқирд халқ байрами бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Тошкентдаги “CENTRAL PARK” маданият ва истироҳат боғида 9 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб “Сабантуй-2019” татар-бошқирд халқ байрами бўлиб ўтади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, тадбирда татар-бошқирд маданий марказларининг маданий-мусиқий чиқишлари, спорт мусобақалари, патриот мотоцикллари кўргазмаси, турли мусобақалар ўтказилади.

“Мусобақа ғолибларини ажойиб совғалар кутмоқда. Байрамга кириш барча шаҳримиз аҳолиси учун бепул. Шундай экан, байрамни ўтказиб юборманг”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар