07:30 24 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Вручение дипломов с отличием выпускникам МГУ им. М.В.Ломоносова

Тошкентда Россиянинг яна бир университети филиали ташкил этилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Жамият
Ҳавола олиш
289 0 0

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрида Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг филиали ташкил этилди.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва бошқалар белгиланди.

Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади. Филиалда қуйидаги таълим йўналиш ва мутахассисликларида кадрлар тайёрланади:

Бакалавриат таълим йўналишлари:

- Материалшунослик, наноматериаллар ва нанотизимлар технологиялари;

- Материалларга бадиий ишлов бериш технологияси;

- Синететик биологик фаол моддалар, кимё-фармацевтика препаратлари ва пардоз воситалари технологияси;

- Технологик жараён ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги.

Магистратура мутахассисликлари:

- Материалшунослик ва материалларни коррозиядан сақлаш;

- Наноматериаллар кимёвий технологияси.

Филиалга қабул квоталари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, Университет ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари республика ташкилотларига беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

Асосий мавзулар