19:23 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34
Военные учения в Узбекистане

Куч ишлатиш тизимларининг қўшма ўқув-машғулотлари бошланди

© Министерство обороны Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
80 0 0

Тошкент ҳарбий округида Ўзбекистонк Қуролли кучлар, Миллий гвардия, Чегара қўшинлари, маҳаллий ИИБ ва ФВВ бўлимларининг қўшма ўқув-машуғлотлари бошланди.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Бугун, 11 июнь куни Тошкент ҳарбий округида Ўзбекистон куч ишлатиш тизимларининг қўшма ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Пресс-служба Министерства обороны Узбекистана

"Мудофаа вазирлиги қўшинларининг навбатдаги ҳарбий ўқувлари Тошкент ҳарбий округ ҳудудида бўлиб ўтади. Тактик ҳаракатлар Мудофаа вазирлиги полигонларида ўтказилиб, у ерда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари билан ҳамкорликда жанговар вазифалар бажарилади", - дейилган хабарда. 

Ўқув машғулотлари давомида қўшинларни турли йўналишларга ташлаш кўзда тутилган. Махсус бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт авиацияси ёрдамида ташланади. Қолган бўлинмалар эса автомобиль ва зирҳли техникаларда катта масофаларга марш уюштиради.

Ушбу ўқув машғулотлари ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти фуқароларидан колонналарнинг ҳаракатига халақит бермасликни ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраб қолади.

Учения ВС Узбекистана

Асосий мавзулар