Кореяликлар 33 млн $ кредит эвазига Ўзбекистон мактабларига компьютер ўрнатиб беради

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПервоклассники на компьютерных занятиях
Первоклассники на компьютерных занятиях - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида KT компанияси 2766 та умумий ўрта таълим мактаблари синфларига жами 2859 та ўқув-компьютер етказиб, ўрнатиб беради.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Жанубий Кореянинг Korea Telecom (KT) компанияси Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан ўқув-компьютер синфларини ташкил этиш бўйича шартномани имзолади.

Жанубий Кореянинг KT компанияси “Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш” лойиҳаси бўйича ўтказилган тендерда ғолиб бўлди. Лойиҳа Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) ажратган $33 млн. кредит ҳисобига молиялаштирилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по вопросам усиления внимания к молодежи - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар ва хотин-қизлар манфаатлари: Мирзиёев беш ташаббус бўйича йиғилиш ўтказди

“Лойиҳа доирасида KT компанияси 2766 та умумий ўрта таълим мактаблари синфларига жами 2859 та ўқув-компьютер етказиб, ўрнатиб беради. 2019 йил охирига қадар ўқув-компьютерлар 700 га яқин мактабларга етказиб берилиши кутилмоқда”, - дейилади ХТВ хабарида.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жанубий Корея Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкорларидан бири эканлигини, шунингдек, лойиҳа биргаликда муваффақиятли амалга оширилишини айтиб ўтган.

Мазкур лойиҳа мактаб ўқувчиларининг компьютер саводхонлигини оширишга ёрдам беришини ҳамда Ўзбекистонда ахборот технологиялари хизматларини ривожлантириш мамлакат учун устувор йўналишлардан биридир, дея таъкидлади вазир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ушбу ташаббуснинг учинчиси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0