Мустақиллик майдонидаги фаввора замонавий кўринишда қайта ишга туширилади

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишФонтан на площади имени В. И. Ленина (теперь площадь Мустакиллик) в Ташкенте
Фонтан на площади имени В. И. Ленина (теперь площадь Мустакиллик) в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил охирига қадар Мустақиллик майдонидаги фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилади.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги  Мустақиллик майдонидаги фавворанинг олиб ташланаётгани ҳақида хабарни рад этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Telegram-каналида хабар қилди.

Фонтан в Дубае - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда дунёда энг чиройли ва “Гиннесс китоби”га кирадиган фавворани қуриш таклиф этилди

Хабарда айтилишича, ҳозирда бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойлари дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор. Қолаверса, фаввора у вақтга нисбатдан 8 баробар кўп электроэнергия истеъмол қилади.

Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади.

Шу йил охирига қадар фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилади.

Янгиликлар лентаси
0