Тошкентда иккита қор қоплон болалари нобуд бўлди

© Комитет по экологии РУзДетеныши снежного барса
Детеныши снежного барса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ветеринар шифокорлар ҳаракати ва Москва ҳайвонот боғининг ёрдамига қарамай ҳайвонлар омон қолмади.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Тошкентда қор қоплонининг икки бош болалари нобуд бўлди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар қилди.

Свирепая львица - Sputnik Ўзбекистон
Америкалик дунёда энг катта йиртқич мушук билан сайр қилди – шок видео

Қоплон болалари ўтган йил куз мавсумида Гиссар табиат қўриқхонасида топилганди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда топилган қор қоплонининг биринчи болалари юрак-қон касалликлари сабабли вафот этди.  

Улар топилганда, улар уч ойли бўлган. Қоплон болалари жуда озган, банадлари кана билан зарарланганди.

Ҳайвонлар алоҳида вольерга жойлаштирилиб, доим шифокорлар назорати остида бўлган.

Бироқ муолажаларга қарамасдан, эркак қоплон ҳайвонот боғда 16-22 сентябрь кунлари давомида яшай олди. Қоплон боласи эса миакардит касаллигидан нобуд бўлди. Урғочи қоплон эса оғир юрак хуружи оқибатида 13 декабрь куни ўлди.

2014 йил якунида Бутунжахон ёввоий табиат жамғармаси (WWF) Россия ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбий қисмида Гиссар табиат қўриқхонасида 50 яқин қор қоплонини аниқлашган.

Янгиликлар лентаси
0