23:44 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Министр народного образования Шерзод Шерматов

Шерзод Шерматов нуфузли мактаб директорлари хусусида ўз фикрини билдирди

Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
194 0 0

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов нуфузли мактаб директорларини ҳимоя қилди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов нуфузли мактаб директорлари хусусида ўз фикрини билдирди.

Вазирнинг қайд этишича, баъзи мактаблар нуфузининг юқори бўлиши таълим муассасаси директорининг фаолиятига боғлиқ. Маълум бир нуфузли мактаблар мунтазам равишда текширилиб, уларнинг фаолиятида камчиликлар топишга ҳаракат қилинган. Мақсад - бу орқали кимнидир мазкур мактабга киритишни тезлаштириш бўлган. Ҳозирги қонунчилик ва молиялаш тизимида исталган нуфузли мактаб директорини қамаш мумкин. Шу туфайли улар “қўнғироқчи”ларни мактабга жойлашган. 

Шерматовнинг маълум қилишича, пойтахтдаги давлат мактаблари директорлари ойига 2,5 млн. сўм ишлаб топади ($300 камроқ). Уларда хусусий мактаб директорларига нисбатан юклама ва стресс бир неча бор юқори.
Шунингдек, у мазкур мактаб директорларининг ҳаммаси фаришта эканлиги фикридан йироқлигини таъкидлаган.

“Шубҳасиз, бу директорлар мактабнинг юқори натижага эришишида ҳиссаси жуда катта. Шу туфайли барча мазкур мактабларга интилади ва уларда ўқувчилар сони кўп. Биз уларнинг фаолияти учун яхши шароитлар яратмасак (ҳозирги мактаб бюджети билан буни амалга ошира олмаймиз), фақат жазоласак улар бошқа соҳага ёки хусусий мактабларга кетиб қолади. Уларнинг ортидан эса директор томонидан яратиб берган шароит учун фаолият юритаётган ўқитувчилар кетади. Бу вазиятдан ким ютади?”, - дея ёзган Facebook᾽даги саҳифасида.

Вазир президентнинг сиёсий иродаси туфайли ўқитувчиларнинг ойликлари икки босқичда оширилгани, аммо 25 йил давомида йиғилиб қолган муаммоларни бир йил ичида ҳал этишнинг имкони йўқлиги,  Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концeпциясида босқичма-босқич тизимдаги ойликлар ошириб борилиши кўзда тутилганини қайд этган.

Халқ таълими вазирининг билдиришича, давлат бюджетининг 16% харажатлари мактаб таълимига юборилади. Бу ҳар бир ўқувчига йилига 2,9 млн. сўм ёки ойига 246 минг сўмни ташкил этади. Тошкентдаги хусусий мактабларда ота-оналар ҳар ой бу миқдордан 10 баравар кўп (British School, TIS ва бошқа халқаро мактабларни ҳисобга олмаса, у ерда тўлов миқдори 50-70 баравар кўп). Агар давлат бюджети реал иқтисодиётни (жумладан хуфиёна секторни) қамраб олса ва мактаблар харажатлар ҳажми 16% да қолса, биз давлат мактабларининг молиялаш ҳажмини 2 бараварга ошириш мумкин.

“Бу учун вақт талаб қилинади. Мен бу мақсадларга эришамиз, деб умид қиламан. Ҳозирча, малакали директорларга расман ишлашлари ноқонуний фаолиятга нисбатан манфаатли ва осон бўлишини таъминлашимиз лозим. Мактаб раҳбарларига нормал ойлик қилиб бермасак, коррупциянинг бартараф этиш бўйича гапларимиз гап бўлиб қолаверади”, - дейди Шерматов.

Унинг сўзларига кўра, кейин улардан даромад декларацияси талаб қилиш ва Кузатув кенгаши ҳамда ОАВ иштирокида коррупцияга қарши қонунчилик талабларига риоя қилиш бўйича жамоат назоратини кучайтириши мумкин.

“Бу маблағлар мактабнинг бюджетдан ташқари фондига тушади, давлат бюджетига эмас. Бу маблағнинг 60%гача мактаб Кузатув кенгашлари директор ва ўқитувчиларнинг меҳнатини рағбатлантиришга бемалол юбора олади. Яъни, директорлар ноқонуний даромад топиш ёки мактаб масалалари (кичик таъмирлаш, текширувлар ва ҳ.к)ни қандай ёпишни ўйламайди. Аксинча, улар шаффоф молиявий тизимга ўтади”, - дея ёзган вазир.

Вазирнинг қайд этишича, нуфузли мактаб директорларининг тажрибаси муваффақиятсизроқ бўлган мактаб раҳбарлари ва янги кадрлар ўрганиб боради. Шу туфайли, уларни давлат таълим тизимида ушлаб қолиш ва уларнинг қонуний ва самарали фаолияти учун керакли шароитлар яратиш керак.

“Агар биз уларни фақат жазоласак (қамасак!), шундоқ ҳам камсонли бўлган яхши кадрларни йўқотамиз. Ҳа, шунда биз бу мактабларнинг даражасини ота-оналар фарзандларини беришни истамайдиган таълим муассасалари билан бир хил даражага келтирамиз”, - дейди Шерматов.

Вазир нуфузли мактабларни ривожланишни давом эттиришларига, талаб кам мактабларни эса нуфузли мактаблар тажрибасини ўрганишга мотивация қилиш лозим, сабаби бу уларга қўшимча имкониятларни очади, деб ҳисоблайди. Шунда мактаблар орасидаги фарқ талаб кам бўлган мактабларнинг фаолиятини яхшилаш орқали қисқариб боради.

“Биз, вазирликнинг янги жамоаси, бу тизимни яратмаганмиз, аммо биз, жумладан, ҳамма томонидан қўллаб-қувватланмайдиган қарорлар қабул қилган ҳолда уни ўзгартиришга мажбурмиз. Биз бу мактабларга ўзимизнинг “квота”мизни белгилаган ҳолда ўз муаммоларимизни “ечишимиз” мумкин эди. Ҳамма мамнун бўлар эди. Бошқа томондан, болаларни 1-синфга қабул жараёнини “бизнес”га айлантириб олган талай одамлар мавжуд. Табиийки, улар ўзгаришларни, жумладан қабул пуллари ҳақида нотўғри маълумот тарқатган ҳолда, саботаж қилишга харакат қиладилар”, - дея хулоса қилган вазир.

Асосий мавзулар