Тошкентдаги бекатларга электрон таблолар ўрнатиш бошланди

© tshtx.uzИнформационное табло на остановке в Ташкенте
Информационное табло на остановке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкентнинг марказий автобус бекатларида янги “LED” русумли таблолар фаолияти йўлга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкентнинг марказий автобус бекатларида янги LED русумли таблолар фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.

“Автобуслар ҳаракат жадвалини акс эттирувчи мазкур турдаги таблоларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида бенуқсон ишлаши, уларда узатилаётган маълумотларнинг аниқлиги барча йўловчиларимиз учун бирдек манзур бўлиши шубҳасиз”, - дейилган хабарда.

Движение транспорта в городе Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда замонавий автотураргоҳлар ва бекатлар ташкил қилинади

Бундан ташқари, Android ва IOS тизими учун мўлжалланган ҳамда қайта ишланган ва йўловчилар учун қўшимча қулайликларга эга бўлган TashBus мобил иловаси фаолият бошламоқда.

Хабарда ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилиши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бу каби таблоларни ўрнатиш 2016 йилнинг охирларида йўлга қўйилган эди. Уларда автобуснинг етиб келиш вақти, бекатдан ўтиб кетадиган автобуслар рўйхати, валюталар курси, об-ҳаво маълумотлари бериб борилади.

Янгиликлар лентаси
0