15:02 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Движение на улице города Навои в Узбекистане

Навоий вилоятида Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилади

© Flickr / Aleksandr Zykov
Жамият
Ҳавола олиш
267 0 0

Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. “Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Президент қарори лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган.

Қарор лойиҳасида айтилишича, Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилади.

Лойиҳага Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси тартиби ҳамда янги ҳокимлик бўлинмаларининг рўйхати ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони илова қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда ташкил этилаётган вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳарларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Лойиҳани 4 июлгача муҳокама қилиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар