Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг паспорт олишлари осон бўлади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишЦентр социального обслуживания
Центр социального обслуживания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар маъмурий жавобгарликдан ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплашдан озод этилади.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар маъмурий жавобгарликдан ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплашдан озод этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Мазкур Низомга мувофиқ, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги миграция ва фуқароларни расмийлаштириш бўлимлари томонидан аниқланади.

Бундай шахслар реабилитация марказидан олган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади.

Жители приюта для бездомных в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентлик "бомжлар": бошпанасиз шахслар пойтахтда қандай ҳаёт кечирмоқда?

МваФРБ масъул ходими мурожаат қилган шахс ҳақидаги белгиланган маълумотларни ўрганиб чиқиб, унинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги юзасидан тегишли хулоса чиқаради.

Фуқаролик паспортини йўқотиб қўйган ва доимий пропискасиз, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари жойлашган манзилда амалга оширилади ва Ўзбекистоннинг фуқаролик паспорти қайта расмийлаштирилади.

Шунингдек ушбу ҳужжатга кўра, МваФРБ уч сутка ичида туман (шаҳар) маъмурий судига паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома билан мурожааат қилади.

Тақдимнома маъмурий суд томонидан қаноатлантирилганда шахсга паспорт ёки яшаш гувоҳномаси расмийлаштириб берилади.

Мазкур буйруқ расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0