05:28 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Возвращенной из Сирии женщине подарили квартиру

Суриядан қайтарилган сурхондарёлик аёлга янги уй-жой берилди

© Пресс-служба хокимията Сурхандарьинской области.
Жамият
Ҳавола олиш
152 0 0

Аёлга кўп қаватли уй-жойдан барча шароитларга эга 2 хонали квартира ажратилди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Сурхондарё вилоятида Суриядан қайтарилган 3 нафар аёлнинг 2 нафарига тиббий, психологик ва социологик ёрдам кўрсатилмоқда. Вилоятга келтирилган бир нафарига эса кўп қаватли уй-жойдан барча шароитларга эга 2 хонали квартира ажратилди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлии матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу аёлнинг боғча ёшидаги катта фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилган ва фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланган.

Шунингдек, замонавий тикув машинкаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа совғалар топширилган.

“Менга кўрсатилаётган меҳр, ҳурмат-эҳтиромдан бошим кўкка етди. Президентимизга катта раҳмат. Бошқа юртдошларимиздан биз қилган хатоларни такрорламасликларини сўрардим”, – дейди аёл.

1 / 3
Возвращенной из Сирии женщине подарили квартиру

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 31 май кунидаги Фармонига асосан авф этилиб, жазони ўташ жойларидан озодликка чиқарилган 13 нафар сурхондарёликдан бири термизлик О.Санонованинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш мақсадида унга замонавий тикув машинкаси совға қилинган. Ҳовлисида иссиқхона ташкил этиш учун фуқарога тижорат банкидан имтиёзли кредит ажратиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Суриядаги қуролли тўқнашувлар ҳудудидан жорий йилнинг 30 май куни мамлакатга қайтарилган 156 нафар аёллар ва болаларнинг, шунингдек, 31 май кунидаги 5734-сонли Фармонига асосан авф этилиб, жазони ўташ жойларидан озодликка чиқарилган бир гуруҳ маҳкумларнинг жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратиш, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Асосий мавзулар