Ислом академиясида нуфузли ташкилот IRCICA кафедраси очилди

© Пресс-служба Международной исламской академии УзбекистанаЦеремония открытия кафедры истории и источниковедения ислама в Международной исламской академии Узбекистана
Церемония открытия кафедры истории и источниковедения ислама в Международной исламской академии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
IRCICA бош директори Халит Эрен илм-фан равнақига қўшаётган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Фахрий доктори” унвони билан мукофотланди.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ўзбекистонда исломшунослик: ютуқ ва истиқболлари”  мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Халқаро анжуманда хориждан келган ва мамлакатнинг етакчи профессорлари, олимлари Мовароуннаҳрда ислом динининг тарқалиши, диний таълим ривожланиши ва истиқболлари, исломшунослик йўналишлари, ислом дини тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк уламоларимиз илмий мероси, мотуридия таълимотига оид манбаларни тадқиқ қилиш каби долзарб мавзуларда илмий маърузалари билан иштирок этдилар.

Международная исламская академия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж

Ушбу семинар доирасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази – IRCICA ҳамкорлигида нашрдан чиқарилган “Самарқанд мусулмон олимлари эпитафиялари (X-XIV асрлар)” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Халқаро семинарга нуфузли халқаро ташкилот – IRCICA бош директори, профессор Халит Эрен халқаро семинарда қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди ва ушбу тадбир доирасида академияда “Ислом тарихи ва манбашунослиги IRCICA кафедраси”нинг очилишида қатнашди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси IRCICA бош директори Халит Эреннинг илм-фан равнақига қўшаётган улкан ҳиссасини юқори баҳолаб, уни Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Фахрий доктори” унвони билан мукофотлади.

Шу куни профессор Халит Эрен академияда ушбу олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун маъруза ўқиди. 

IRCICA бош директори ташрифи давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳудудидаги зиёратгоҳлар, Ҳазрати Имом мажмуаси ва у ердаги “Қуръон нусхалари музей”ни зиёрат қилади. 

Янгиликлар лентаси
0