Бугун ДХХ 1 тоннадан ортиқ наркотик моддаларни ёқади

© AP Photo / Anvar IlyasovУничтожение наркотиков сотрудниками СНБ Узбекистана на окраине Ташкента
Уничтожение наркотиков сотрудниками СНБ Узбекистана на окраине Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДХХ 2018 йилда мусодара қилинган 1 тонна 28 кг наркотик моддаларни ёқишга тайёрлади.  

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik.  Давлат хавфсизлик хизмати бугун 1 тоннадан ортиқ (1028 кг) наркотик моддалар ёқишга тайёрлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

"Улар орасида  7,7 кг героин, 195 кг опий, 56 кг гашиш, 557 марихуана, 130 кг  кўкнор, 81 кг канабис ва 263 гр синтетик наркотиклар бор", - дейилган хабарда.

Дунёнинг наркотик етиштирувчи энг йирик мараказларидан бири бўлган Афғонистон билан чегарадошлик Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Халқаро статистикага кўра2018 йилда Афғонистонда 263 минг гектар майдонда 6400 тонна кўкнор етиштирилган.

Цыган-наркоторговец, задержанный сотрудниками наркополиции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик чегара орқали 2,5 килограмм гиёҳванд моддасини олиб ўтишга уринди

Ўзбекистонда 2018 йилда гиёҳвандлик моддалари айланиши билан боғлик бўлган 4779та жиноят очилди. Улардан 1626 таси наркотик моддаларни сотиш, 171таси контрабанда, 1238таси гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш ва 66таси бангихоналар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган жиноятлардир. 1678 таси наркотик моддалар билан боғлиқ бўлган бошқа жиноятлардир.

Ушбу жиноятларни фош қилишда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан 4530та жиноят, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 181та жиноят, ДХХ Чегара қўшинлари томонидан – 70та жиноят ҳамда ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 229та жиноятлар фош қилинди.

Республикадаги наркотиклар билан боғлиқ умумий вазиятга назар солганда ушбу турдаги жиноятларни содир этиш йилдан йилган камайиб бораётганини кузатиш мумкин. Хусусан, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони 5429тадан (2017 йилда) 4779тача камайган. Шунингдек диспансер рўйхатига олинган наркотик моддалар истеъмол қилувчилар сони 8036тадан 6142 кишига камайган.

Янгиликлар лентаси
0