"Вазифангиз адолатни қарор топтириш": вазир Камилов журналистларга табрик йўллади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Касбингизнинг асосий моҳияти сўз орқали жамоатчилик алоқаларига таъсир ўтказиш, адолатни қарор топтиришдир, дейди журналистларга йўллаган табрикда Ўзбекистон ТИВ раҳбари

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Instagram орқали матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистларга табрик йўллади.

"Барчангизни касб байрамингиз билан табриклашга ва фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз ва яхшиликни кенг ёйишдаги қайноқ иштиёқингиз учун улкан миннатдрочилик изҳор этишга изн бергайсиз.

Мураккаб ва масъулиятли касбингизнинг асосий моҳияти сўз орқали жамоатчилик алоқаларига таъсир ўтказиш имконияти, адолатни қарор топтириш, нафақат инсонлар, балки халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро англашувга хизмат қилишдадир. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклайман, азиз дўстлар!"  дейилади табрик матнида.

Эслатиб ўтамиз, 1993 йил 3 сентябрдаги қонунга мувофиқ, 27 июнь – Ўзбекистон Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0