15:05 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

АЭС қурилишининг иккинчи босқичи бошланди

© Узатом
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (23)
35710

Жиззах вилоятида АЭС қурилиши учун танланган майдонда муҳандислик – ўрганиш ишлари бошланди.  

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Жиззах вилоятида 29 июн куни Атом электр станцияси қурилишининг иккинчи босқичи бошланди, деб хабар қилмоқда “Ўзатом” агентлиги.

Тузкон кўли яқинида танланган майдонда АЭС қурилиши учун муҳандислик – ўрганиш ишлари бошлан

Ушбу муносабат билан “Ўзатом”да “Росатом”, “Aтомстройэкспорт”,  O’zGASHK­LITI – давлат  муҳандислик – ўрганиш институти ҳамда мутахассислари, Фориш тумани ҳамда ОАВ вакиллари билан билан учрашув бўлиб ўтди, дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, “Ўзатом” дастлабки босқичда Ўзбекистон ҳудудида АЭС қурилиши учун Бухоро ва Навоий вилоятлари чегарасида 4та майдон ҳамда Жиззах вилоятида 3та майдон танлаган эди. Ўтказилган илмий изланишлардан сўнг АЭС қурилиши учун оптимал майдон деб Жиззах вилоятида жойлашган Тузонкўл яқинидаги ҳудуд танланган ва айнан ушбу майдонда муҳандислик – ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.

АЭС қурилишининг иккинчи босқичида геофизик ва сейсмологик изланишлар ўтказилади. Улар асосида АЭСнинг техник лойиҳасини тузиш ишлари олиб борилади. Жараён Ўзбекистон Республикасининг таалуқли вазирликлари назорати остида бўлади.

Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (23)

Асосий мавзулар