Шанба кун Халқаро олимпиада кунига бағишланган Халқ сайли бўлиб ўтади

© СтрингерВ Ташкенте начались праздничные гулянья в честь Дня независимости
В Ташкенте начались праздничные гулянья в честь Дня независимости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 6 июл куни Халқаро олимпиада кунига бағишланган Халқ сайли бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Ўзбекистонда 6 июль куни Халқаро Олимпия кунига бағишланган Халқ сайли – умуммиллий спортмусобақалар ўтказилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 26 июнь куни ўтказилган мажлис баёнотида айтиб ўтилган, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Мажлис баёнотида айтилишига кўра “Токио сари йўл” шиори остида бўлиб ўтадиган Халқ сайли бутун Ўзбекистонда   6 июль куни эрталаб тонг соат 8дан 8 дақиқиа 8 сония ўтганда бошланиб, кеч соат 7 дан 7 дақиқа ва 7 сони ўтганда тугайди.

Шу билан бирга, 6 июль – Ўзбекистонда автомобилсиз ҳаракатланиш куни деб ҳисоблансин, дейилган баёнотди.

Ўзбекистон бўйича Халқаро олимпия кунига бағишлаб ўтаказилаётган тадбирлар:

  • Мактабгача таълим муассасалари орасида, Умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар орасида мусобақалар;
  • “Ёшлар иттифоқи” томонидан марказий боғларда ташкил қилинаётган тадбирлар, Олий таълим муаасалари ўқувчилари орасида мусобақалар;
  • Туман, шаҳар, болалар-ўсмирлар  спорт мактаблари, олимпия заҳиралари мактаб-интернатлари тарбияланувчилари орасита турли спорт турлари бўйича мусобақалар, мастер-класслар  ўтказилади.
  • Барча истироҳат боғлари ва паркларда байрамона спорт тадбирлари, таниқли эстрада хонандалари иштирокида концертлар бўлиб ўтади.
  • Ёзги дам олиш муассасаларида дам олаётган ўқувчилар орасида ҳам байрам тадбирлари ташкил этилади
  • Боғ ва сув ҳавзаларида авиамодель, автомодель, ракетомодель, кемамодель,ва бошқа спорт тулари бўйича ёшлар кўргазмали маҳорат-сабоқлари ташкил этилади.

Тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларда тартиб интизомни сақлаш билан ички ишлар вазирлиги, тиббий хавфсизлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланади.

Тошкентда бўлиб ўтадиган асосий тадбирлар жадвали:

  • Алишер Навоий миллий боғда соат 08:00 дан 11:00 гача, енгил атлетика, дзюдо, бокс, таеквондо бўйича мусобақалар.
  • Амир Темур хиёбонида соат 09:00 дан 11:00 гача картинг ва мотокросс бўйича мусобақалар;
  • Анҳор бўйи каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича;
  • Амир Темур кўчаси бўйлаб от спорти намойиши бўлиб ўтади.
  • 6 июлда картинг, мотоспорт, от спорти пойгалари ва парадлари ташкил қилинади.

Халқ сайли 6 июл кеч соат 19:07 да Хумо Арена спорт мажмуасида  таниқли актёрлар ва эстрада хонандалари иштирокила бўлиб ўтадиган Гала концерт билан якунланади. Туризм қўмитаси Хумо Арена яқинига 2та ҳаво шари учиб юришини таъминлайди.

 

Янгиликлар лентаси
0