18:29 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Ravon R2

GM Uzbekistan номи ўзгарди

© Ravon
Жамият
Ҳавола олиш
519 0 0

GM Uzbekistan номи UZAUTO MOTORS деб ўзгартирилди, ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нима деб аталади?

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб GM Uzbekistan компаниясинг UZAUTO MOTORS деб ўзгартирилди, деб хабар қилмоқда Корпоратив маълумотлар ягона портали.

GM Uzbekistan тўлиқ Ўзбекистон тасарруфига ўтиши мумкинлиги ҳақидага дастлабки хабарлар 2019 йилнинг феврал ойида пайдо бўлган эди. “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти “General Motors” улушини сотиб олиши мумкинлигини ва компания тўлиқ Ўзбекистон тасарруфига ўтишини хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон янги тарихида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш саноати илк бор 1992 йилда пайдо бўлган эди. Ўшандан Жанубий Кореянинг Daewoo корпорацияси билан ҳамкорликда Андижонда UzDaewoo автомобил ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилган эди. 1998 йилда Осиё бозоридаги иқтисодий инқироз туфайли Daewoo корпорацияси ўзининг автомобил ишлаб чиқариш йўналишини қисқартиришга мажбур бўлди.

Шундан сўнг 2007-2008 йилларда Ўзавтосаноат АҚШнинг General Motors корпорацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиб GM Uzbekistan ташкил қилинган эди. GM Uzbekistan ишлаб чиқараётган автомобиллари Ўзбекистон ичида Chevrolet хорижий бозорларда Ravon маркаси остида савдога чиқарилди.

Асосий мавзулар