10:38 23 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Бетонирование плиты проезжей части

Бош прокуратура ўқитувчиларга бетон қуйдирган мансабдорлар ишини кўриб чиқади

© Sputnik / Виталий Аньков
Жамият
Ҳавола олиш
244 0 0

2019 йил 28 июнь куни “Обод марказ” Давлат дастури асосида ҳар бир таълим муассасасига 10 метрдан жой ажратилиб, директорларга бетон қуйиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш юзасидан топшириқ берилган.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Наманган вилояти, Косонсой туман марказида ташкил этилаётган “Яшил хиёбон” ҳудудида халқ таълими тизимида фаолият юритувчи техник ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизматининг ўрганиши натижасига кўра, 2019 йил 28 июнь куни “Обод марказ” Давлат дастури асосида ҳар бир таълим муассасасига 10 метрдан жой ажратилиб, директорларга бетон қуйиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш юзасидан топшириқ берилган.

Топшириққа асосан, 29 июнь куни туман халқ таълими тизимининг 80 нафар техник ишчи ходимлари янги барпо этилаётган “Яшил хиёбон” ҳудудида “шанбалик” ниқоби остида эни 1,5-2 метр, узунлиги 410 метр жойга бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ф.Н. вазифасидан озод этилди. М.Аллохонова Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланди.

Косонсой туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 80 нафар ишчи ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бош прокурори номига жорий йилнинг 4 июль куни хат юборилди.

Асосий мавзулар