23:36 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Военнослужащий готовит к взлету малые беспилотные летательные аппараты

Ўзбекистонда Россия ҳарбий дронлари учун сервис марказ очилиши мумкин

© Sputnik / Виталий Аньков
Жамият
Ҳавола олиш
442 0 0

Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда “Орлан” русумли учувчисиз учар қурилмаларига хизмат кўрсатиш марказини ташкил қилиш масаласини ўрганиб чиқади.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Ўзбекистонда Россияда ишлаб чиқарилган “Орлан” ҳарбий дронларни таъмирлаш бўйича марказ очилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда айтилишича, шу йил июл охиригача Чирчиқ авиа таъмирлаш заводи имкониятлари ва  унинг базасида “Орлан” русумли учувчисиз учар қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича марказ ташкил қилиш масалаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга Россия делегацияси ташриф буюради.

“Орлан-10” кўп функцияли учувчисиз учар қурилмалар Россия қуролли кучларида кенг фойдаланилади.  Улар қийин шароитли ҳудудда ҳар қандай об-ҳавода кузатув олиб бориш учун мўлжалланган.

Асосий мавзулар