16:25 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Ударные вертолеты Ми-35

Россия Ўзбекистонга қандай қуроллар етказиб бериши маълум бўлди

РИА Новости/Аврора
Жамият
Ҳавола олиш
982 0 0

Россия Ўзбекистонга 12 та ҳарбий вертолет, Су-30СМ қирувчи самолётлари ҳамда махсус жиҳозланган БТРлар етказиб беради.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия орасида ҳарбий ҳамкорлик ҳақида имзоланган шартномалардан яна 12таси кучга кирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ёз фаслининг бошида Россия ҳукумати Ўзбекистонга ушбу ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида 12 та шартнома учун кредит ажратишга қарор қилганини маълум қилган эди.

Ҳарбий ҳамкорлик бўйича Россия федерал техник хизмати хабарига кўра Ўзбекистон 12А6 "Сопка-2" – трассали радиолокация мажмуасини сотиб олиш истагини билдирди.

Шу билан бирга "Печора-2М" (С-125) зенит ракета мажмуаси учун техник хизмат кўрсатиш устахонаси сотиб олиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Россиядан БТР-82А – шахсий таркиб транспортери сотиб олиш борасида ҳам музокаралар олиб бормоқда. Бронетранспортерлар Ўзбекистон учун махсус комплектацияда жиҳозланади. Худди шундай машиналар Россия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Сурия қуролли кучларига етказиб берилади.

Ўзбекистоннинг энг йирик буюртмаси эса - Ми-35М жанговар транспорт вертолётлари бўлади. Шартномага мувофиқ Россия Ўзбекистонга 2019-2020 йиллар ичида 12 та ана шундай вертолёт етказиб беради.

Ўзбекистон Россиядан Су-30СМ русумли ҳарбий қирувчи самолётлар сотиб олишни ҳем режалаштирмоқда. Ушбу самолётлар энг замонавий самолётлардан бири бўлиб, улар ўта манёврли (чаққон ҳаракат қилувчи),  бошқарув векторли двигател, фазали радиолокатор билан жиҳозланган. Самолётларда энг замонавий “ҳаво – ҳаво” ҳамда “ҳаво – ер” туркумидаги юқори аниқлик билан нишонга олувчи  қуроллар ўрнатиш мумкин.

Юқорида қайд этилган ҳарбий техника харидининг асосий қисми 2018 йилда имзоланган Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлиги ҳақидаги шартномага мувофиқ, Россия кредитлари ҳисобидан харид қилинади. 2025 йилга қадар Ўзбекистон ўз қуролли кучларини тўлиқ қайта жиҳозлашга қарор қилган.

Асосий мавзулар