Шахсга доир маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш катта миқдордаги жаримага сабаб бўлади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишХакеры из Fancy Bears опубликовали третью часть данных, полученных после взлома базы ВАДА
Хакеры из Fancy Bears опубликовали третью часть данных, полученных после взлома базы ВАДА - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача (10 млн 136 минг 500 сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, фойдаланиш, бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш:

Информационные технологии - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунни имзолади

- фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);

-  мансабдор шахсларга 5 бараваридан (1 млн 13 минг 650 сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача (10 млн 136 минг 500 сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур жавобгарлик чоралари 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

Қонун билан Миллий гвардия органлари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўрувчи ҳамда суриштирув органлари қаторига киритилди.

Янгиликлар лентаси
0