15:46 19 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции

"Ўзтрансгаз" - аҳолига газ етказиб берувчи ва экспорт қилувчи ягона ташкилотга айланади

© Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
166 0 0

"Ўзтрансгаз" - аҳолига газ етказиб берувчи ва газ экспорт қилувчи ягона ташкилотга айланади - президент қарори.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган “Нефт ва газ соҳасини молиявий соғломлаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш” тўғрисидаги янги қарорга асосан Ўзбекистон нефт газ қазиб олиш ва аҳолига етказиб бериш соҳасида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилади.

Логотип Узбекнефтегаз
Пресс-служба компании "Узбекнефтегаз"

Хусусан, “Ўзбурғунефтгаз”, “Ўзнефтгазқазиболиш”, “Ўзнефтмаҳсулот” ва “Ўзнефтгазмаш” корхоналари “Ўзбекнефтгаз” таркибига киритилади ва шундай йўл билан холдинг бошқаришда ортиқча оралиқ бўғимлар йўқотилади. Нефт қазиб олиш ва ва газни қайта ишлаш корхоналари ҳам “Ўзбекнефтгаз” таркибига киритилади.  

“Ўзтрансгаз” эса “Ўзбекнефтгаз” таркибидан чиқарилиши билан бирга қазиб олувчи ташкилотлардан газ харид қилувчи экспорт қилувчи ва аҳолига етказиб берувчи ягона ташкилотга айланади. Ҳудудларга газ етказиб бериш билан янги ташкил этилаётган “Ҳудудгазтаъминот” АЖ шуғулланади.

Президент қарорида, шунингдек, келажакда ҳудудларда газ таъминотини билан шуғулланувчи давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилинган корхоналар пайдо бўлиши ҳам айтиб ўтилган. Ушбу хусусий корхоналар газ учун тўловлар йиғиш билан ҳам шуғулланиши мумкин.

Президентнинг ушбу янги қарори Осиё тараққиёт банки ҳамда халқаро консалтинг компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқилган бўлиб, 2030 йилгача мўлжалланган Ўзбекистон нефт ва газ стратегиясини белгилайди.

Асосий мавзулар