Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномалари қачон берилиши маълум бўлди

© pixabayМужчина сидит с ноутбуком на полу
Мужчина сидит с ноутбуком на полу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Репетиторлик ёки фрилансерлик қилаётган, қурилиш ишларида, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ва бир марталик иш турлари билан банд бўлганларни ўзини ўзи банд қилган фуқаролар қаторига қўшиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий қилинади.

Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык)  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тез кунларда ўзини-ўзи банд қилганлик гувоҳномалари жорий этилади

 “Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик принципи бўйича) пулли асосида берилади, ушбу тўловларни ундиришдан тушган тушумларнинг бир қисми ўзини ўзи банд қилганларнинг пенсия суғуртасини таъминлашга мақсадли йўналтирилади”, - дейилади ҳужжат матнида.

Ҳужжат билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган санадан бошлаб ва улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига ҳисобланиши белгиланган.

Ҳужатга кўра, вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳисобига, 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва 20 фоизи туманлар (шаҳарлар) бюджетларига йўналтирилади.

График состояния финансового рынка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қайси хизматлар соҳаси энг тез ўсиб бормоқда?

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси амал қиладиган даврда ўзини ўзи банд қилган фуқаро Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ишсизга тўланадиган ишсизлик бўйича нафақани ва касбга ўқиш даврида стипендияни ололмайди.

Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра жисмоний шахснинг мурожаати асосида 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади.

Репетиторлик ёки фрилансерлик қилаётган, қурилиш ишларида, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ва бир марталик иш турлари билан банд бўлганларни ўзини ўзи банд қилган фуқаролар қаторига қўшиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Sputnik мухбирига Ўзбекистонда тез орада ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари жорий қилинишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0