09:12 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске.

Ўзбекистон АЭСнинг яна иккита энергоблокини қуради - ОАВ

Пресс-служба президента Украины
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (20)
57830

Ўзбекистондаги биринчи АЭС ҳар бири 1 200 МВт қувватга эга “3+” авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли энергоблокдан иборат бўлади.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Ўзбекистон атом электр станциясининг яна иккита энергоблокини қуришга қарор қилди. Бу ҳақда республика энергетика вазири Алишер Султонов Kun.uz’га интервьюда хабар берди.

Аввалроқ, “Росатом” (РФ) фақат иккита энергоблокдан иборат комплексни қуриши маълум қилинганди.

Ўзбекистондаги биринчи АЭС ҳар бири 1 200 МВт қувватга эга “3+” авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли энергоблокдан иборат бўлади. Биринчи энергоблокни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилмоқда, иккинчиси - 2030 йил. Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси учун қурилиш майдончасини аниқлади. Бу Жиззах вилоятининг Тузкон кўли яқинидаги ҳудуд бўлади.

“Бизда 1200 МВт.дан иккита блок, сўнг яна иккита блок бўлади. Майдонча у ерда тўртта блокни жойлаштириш ҳисобидан келиб чиқиб танланмоқда”, – деди Султонов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тинч мақсадларда фойдаланиш учун атом энергетикасини барпо этишга киришилди.

Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси ҳамкорликда атом электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур комплекс 2 та энергоблокдан иборат, ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 мегаватт бўлади. Атом электр станцияси учун дунёдаги энг хавфсиз ва замонавий эгергоблок танлаб олинган.

Ўтказилган илмий изланишлардан сўнг АЭС қурилиши учун оптимал майдон деб Жиззах вилоятида жойлашган Тузонкўл яқинидаги ҳудуд танланган. Бугунги кунда бу майдонда АЭС қурилиши учун тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи жадал суратларда олиб борилмоқда.

Станцияни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Атом электр станцияси барпо этилиши натижасида йилига 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Бу манба қайта ишланиб, юқори қўшилган қийматли нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (20)

Асосий мавзулар