01:31 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Гулнора Каримова қамоқхонада оила аъзолари билан учрашди

Instagram
Жамият
Ҳавола олиш
554 0 0

Гулнора Каримова қамоқхонада 3 кун давомида оила аъзолари билан бирга бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Гулнора Каримова қамоқхонада 3 кун давомида оила аъзолари билан бирга бўлди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.

“Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига мувофиқ, маҳкума Г. Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар, ўз оила аъзолари билан уч кунлик – узоқ муддатли учрашувда бўлди”, - дейилган вазирлик хабарида.  

Уларга, узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланаётган бошқа маҳкумалар каби, алоҳида яшаш жойи ажратилди. Ушбу учрашувни бўлиш, шунингдек, оила аъзолари томонидан олиб келинган посилка ва бандеролларни киритишни чеклаш ҳолатлари бўлмади. 

Учрашув давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари маҳкумага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлиги ва унга босим ўтказилаётганлиги бўйича шикоят ва эътироз билдиришмади. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Г.Каримованинг адвокати ўз мижозига тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳамда у доимо руҳий босим остида эканлиги хабар тарқатган ва шу асосда маблағларни Швейцариядан Ўзбекистонга қайтариш жараёнини тўхтатиб қўйган эди.

Асосий мавзулар